ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Бухоро ва Самарқанд бўйича ҳисоботларни ўрганиб чиққан
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси бўлиб ўтмоқда. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси масалаларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистоннинг «Бухоро тарихий маркази» ва «Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси» объектлари бўйича ҳисоботи кўриб чиқилган. Бу ҳақда Бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида маълумот берган.
Шу йилнинг 4 июль куни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган 43-сессиясида «Бухоро тарихий маркази» ва «Самарқанд 3 маданиятлар чорраҳаси» объектларининг сақланганлиги борасида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган ҳисоботни кўриб чиқди, — деб ёзади А.Абдуҳакимов.
Ушбу ҳужжатлар асосида қабул қилинган қарорда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Бутунжаҳон мероси объектларини ҳимоя қилиш, жумладан, тарихий шаҳарларда қурилиш ишлари олиб борилишига мораторий жорий қилиш ҳақидаги ҳукумат қарори олқишланади.
ЮНЕСКО Бухоро бўйича резолюцияда бутунжаҳон мероси объекти бўйича раҳбарлик қилувчи Қўмита ва пайдо бўлувчи муаммоларни ечиш учун идоралараро мақсадли гуруҳ тузилгани фактини қониқиш билан қайд этди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон томонидан Бухоро шаҳри бўйича Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (ICOMOS — International Council on Monuments and Sites — ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш) тавсияларига риоя қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилган. Хусусан, халқаро экспертлар билан биргаликда шаҳарни сақлаб қолиш учун керакли ҳужжатлар тузилган, у яқин орада ЮНЕСКОга тақдим этилади, — дейилади Азиз Абдуҳакимовнинг «Фейсбук»даги постида.
Самарқанд бўйича ҳужжатда Бутунжаҳон мероси қўмитаси Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОСга Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилотининг 2022 йилги саммити учун инфратузилмани ривожлантириш бўйича Ўзбекистон томонининг лойиҳаларини «устунлик билан» кўриб чиқиш мажбуриятини юклаган.
Ушбу пункт айни пайтда халқаро экспертлар билан ҳамкорликда тайёрланаётган шаҳарни ривожлантириш бўйича келгусидаги режаларни тезлаштирилган тарзда кўриб чиқилишини таъминлайди.
Резолюцияга Самарқандни хавф остида турган Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш ҳақида бирор бир банд қўшилмаган.
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
12:01 / 09.11.2024