Тошкент шаҳрида 2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги туфайли Нукус кўчасининг қатор қисмларида қатнов чекланади.

Ҳаракатланиш қисман чекланадиган кўча қисмлари:

8 июлдан 30 июлгача
Нукус ва Авлиё ота кўчаси кесишмасидан то Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;  

1 августдан 20 августгача  
Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчаси кесишмасидан Авлиё ота кўчаси кесишмасигача.          

Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.