Moody’s Ўзбекистон ва МДҲдаги бошқа давлатларда коррупциянинг нақд пул айланмасига таъсирини баҳолади

Фото: Phil Noble / Reuters
Аҳоли томонидан нақд ва нақдсиз тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни қўллашга мамлакатдаги коррупция ҳамда унинг иқтисодиётидаги дедолларлашув даражаси таъсир кўрсатади. Moody’s рейтинг агентлиги таҳлилчилари шундай хулосага келишди, деб ёзмоқда РБК.
Moody’s гипотезаси шундан иборатки, мамлакатда долларлашув даражаси қанча баланд бўлса, бунда фуқаролар маҳаллий валютада банк карталари бўйича тўловларни шунча кам амалга оширади. Сабаби, одамлар унга ишонмайди ҳамда кўпинча чет эл валютасидаги нақд пул маблағларидан фойдаланади.
Коррупция билан ҳам худди шундай - унинг даражаси қанчалик баланд бўлса, аҳолида нақд пул шунча кўп бўлади, улар банк карталаридан камроқ фойдаланади, дея аниқлик киритган Moody’s кичик вице-президенти Петер Паклин.
2017 йил якунлари бўйича Россияда карталар бўйича тўловлар айланмаси 63 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринлардан Беларусь (33 фоиз), Ўзбекистон (29 фоиз), Қозоғистон (27 фоиз), Молдова (15 фоиз), Қирғизистон (13 фоиз), Украина (10%), Озарбойжон (6%), Тожикистон (1%) ва Арманистон (1 фоиздан кам) жой олди.
Коррупцияни қабул қилиш даражаси бўйича Ўзбекистон 100 баллдан 29 балл йиғди. Беларусда энг яхши кўрсаткич қайд этилди - 44 балл, аммо мамлакатда иқтисодиётнинг долларлашув даражаси юқори (охирги поғонадан учинчи).
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:43 / 14.06.2025
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025