Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 05/1-654-сон муносабат белгисига Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларни ундириш тартиби ва йиғимлар миқдори бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифига розилик берилган.
Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори тасдиқланади.
Ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим ундириш тартиби тасдиқлангунга қадар Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича ишлар (шартномаларни тузиш, йиғимларни ундириш, ҳисобини юритиш ва бошқалар)ни Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги “Пойтахт реклама сервис” ДУК зиммасига юклатилади.
Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун 2018 йил 1 декабридан йиғиладиган йиғимларнинг 10 фоизини “Пойтахт реклама сервис” ДУК ихтиёрига, 90 фоизини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилиши белгиланади.


















