Жамият | 14:24 / 17.07.2019
7297
1 дақиқада ўқилади

Сўқоқда юз берган ёнғин туфайли икки қўшни уйнинг катта қисми зарарланди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 16 июль куни 17:45да Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғи, “Шошма” МФЙ, Янгихаёт кўчасида жойлашган икки қўшни уйларда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилмоқда.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар ёнғин жойига етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган ҳамда ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишлари ва ҳалок бўлишлари қайд этилмаган. 

Ёнғин оқибатида фуқаролар Н.Қ. ва П.Қ. уйларининг 95 кв метр майдондан томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 170 кв.м майдони сақлаб қолинган. 

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид