Танзила Норбоева Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди
2019 йил 18 июль куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, унинг мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларда иштирок этиш режалари ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, ҳозирги вақтда икки томонлама ҳамкорлик портфели 5,3 млрд. доллар миқдоридаги 40 дан ортиқ кредит линияларини ўз ичига олади.
Банк вице-президенти Ўзбекистон Республикаси президентининг мамлакат бутун аҳолиси ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар бир фуқаронинг манфаатларини, жумладан “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” каби дастурлар доирасида таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар бўйича сиёсатига юқори баҳо берди.
Болалар меҳнатига чек қўйиш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек гендер тенгликни таъминлаш масалаларида Ўзбекистоннинг эришган ютуқлари қайд этилди. Мамлакатда юз бераётган ижобий янгиланишларда ва амалга оширилаётган ислоҳотларда Олий Мажлиснинг фаол қонунчилик фаолияти орқали қўшаётган ҳиссасига алоҳида урғу берилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси президенти раҳбарлигида валюта бозорини эркинлаштириш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо ва инвестициялар йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни рағбатлантириш мақсадида бизнес юритиш ва бозорларни очиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш борасида салмоқли қадамлар ташлангани таъкидланди. Амалга оширилган ишлар аҳоли фаровонлиги даражасини ошириш ва мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлаш йўлида сезиларли натижаларга эришиш имконини берди.
Учрашув якунлари бўйича фуқароларнинг турмуш даражаси ва даромадларини янада оширишга, шунингдек аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қонунларни ишлаб чиқишда парламент салоҳиятини мустаҳкамлаш, банк экспертлари кўмагидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:10 / 17.11.2024
Ўзбекистон парламенти аъзолари Бокуда ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияда иштирок этди
22:55 / 16.11.2024
Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашда иштирокини давом эттиради — Танзила Норбоева
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
20:31 / 27.10.2024