Жамият | 11:16 / 19.07.2019
89148
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор клиник ўлим ҳолатида олиб келинган боланинг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: Видеодан кадр

Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Қайд этилишича, ҳолат пойтахтдаги хусусий клиникалардан бирида юз берган. Сергей Владимирович исмли шифокор аслида реаниматолог эмаслиги, бироқ клиник ўлим ҳолатида олиб келинган 2 ёшли болани қутқариб қолгани айтилади.

Маълумот учун: клиник ўлим - қон айланиши ва нафас йўқлигида бош мия пўстлоғининг яшаш вақти билан белгиланади. Клиник ўлим биологик ўлимдан фарқли реанимация чора-тадбирлари ўтказилганда бемор ҳаётга қайтиши мумкин. Клиник ўлим организмнинг асосий ҳаёт фаолиятининг (қон айланиши, нафас олиши) тўхтаган вақтидан бошланиб, бош мия пўстлоғи ҳужайраларининг нобуд бўлишигача давом этади. Бу давр реанимация тадбирлари ўтказилганда (нафас ва қон айланиши тикланганда) бош мия пўстлоғи фаолияти тикланиши мумкин. Клиник ўлим давомийлиги одатда 5-6 дақиқа давом этади. 

Мавзуга оид