Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ЖЧ иштирокчиларига тунги клуб балкони қулади. Ўзбекистоннинг икки фуқароси жароҳат олди
Жанубий Кореянинг Кванжун шаҳрида сув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган жой яқинидаги спортчилар қишлоғи ёнида тунги клуб биноси қисман қулаб тушди. ABC хабарига кўра, у ерда баъзи жамоалар мусобақа тугаганини нишонлаётганди.
Маъмурият тўққиз нафар спортчи жароҳат олганини тасдиқлади - тўрт америкалик, икки янги зеландиялик, бир нафар голландиялик, италиялик ва бразилиялик. Бразилияликдан бошқа барча спортчилар ватерполчилар бўлиб, уларнинг орасида олти нафар аёл бор. Бундан ташқари, жаҳон чемпионатига алоқаси бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Ўт ўчирувчилар маълумотига кўра, гап жиддий бўлмаган жароҳатлар ҳақида кетмоқда, аммо баъзилар шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлган.
«Биз шунчаки рақсга тушаётгандик, сўнг беш-олти метрлик баландликдан йиқилдик ва шундан кейин ҳамма клубдан қочиб чиқа бошлади. Менимча, биз пастда турган одамларнинг бошига қуладик», - дейди Янги Зеландия эркаклар терма жамоаси сардори Мэтт Смолл.
Ҳодиса ҳақидаги маълумот чемпионат ташкилотчилари томонидан тасдиқланди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026