24 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддилари иштирокида «Мамлакатда истеъмолчиларни электр энергияси, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш масалалари» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтган.

«Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати томонидан тарқатилган пресс релизга кўра, «замонавий газ электрон ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Artel компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда. Келгусида шартнома тузилиб, республика аҳолисини замонавий газ электрон ҳисоблагичлари билан таъминлаш кўзда тутилган».

Газ ҳисоблагичлари республикадаги 3,4 млн истеъмолчига «Ўзтрансгаз» АЖнинг ўз маблағлари томонидан ўрнатилади. Газ электрон ҳисоблагичлари босқичма-босқич ўрнатилиб, биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлар олиб борилади ва истеъмолчиларга замонавий газ электрон ҳисоблагичлари ўрнатилади.

Бунгача 16 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи мажлис ўтказилган.

Йиғилишда «Ўзтрансгаз» АЖ газ ҳисобловчи замонавий ускуналар ишлаб чиқарилиши бўйича буюртмачи этиб белгиланган.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 61-уй манзилида ишлаб чиқариш мажмуасини жойлаштирувчи «TEXNOPARK» МЧЖ маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси этиб белгиланган.

Лойиҳанинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг «TEXNOPARK» МЧЖга газни ҳисобловчи асбоблар ишлаб чиқариш учун ускуналар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган кредит маблағлари;
  • «Ўзтрансгаз» АЖнинг газ ҳисоблаш асбобларини харид қилиш ҳамда «FIDO BIZNES» МЧЖнинг хизматларига хақ тўлаш учун ажратган маблағлари.

Мажлис баённомасига кўра, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 400 миллион АҚШ долларига тенг суммадаги табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимининг (ГНҲАТ) лойиҳасини молиялаштириш манбаларини ишлаб чиқиш учун бир ой муддат ажратилган.

Хўш, «TEXNOPARK» МЧЖ қаердан пайдо бўлди? Биздаги маълумотларга кўра, маиший электр асбоблар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «TEXNOPARK» МЧЖнинг устав жамғармаси