27 июль куни ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани, «Эски Яккабоғ» ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизов маълум қилди.

Бозор Азизовнинг сўзларига кўра, Абдусалом Азизов Баҳриддин Исомовга тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони бетон ғиштдан қурилган бино эканлигини таъкидлаб, бу бинони бузишга уринган туман масъуллари ишини қоралаган.

— ДХХ раиси тадбиркор дўкони бузилиши юзасидан фикр билдирар экан, «Одатда пахса девордан бўлган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай қолган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди?» деб қаттиқ койиб гапирди, — дейди Бозор Азизов. — Шунингдек, тадбиркорларга халал бериш эмас, аксинча, ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, ДХХ раҳбари билан бўлиб ўтган мулоқотда Эски Яккабоғ ҳудуди бир ҳафта мобайнида «Обод марказ»га айланиши лозимлиги, бунинг учун вилоятдан керакли ёрдам берилиши айтилган.

Туман ҳокимлиги вакилларининг ҳаракатларидан азият чеккан Низом Воҳидов, Дилфуза Боқиева, Фарруҳ Жабборов каби уй-жойи бузилган 7 нафар, ҳовли деворлари бузилган 27 нафар, жами 34 кишига 1,7 миллиард сўм компенсация пуллари тўлаб берилиши таъкидланган.

Бозор Азизовнинг қўшимча қилишича, ҳозирча туманга янги раҳбар тайинланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли бинони экскаватор рулига ўтириб, ўзи бузмоқчи бўлганида, тадбиркор унинг устига бензин сепиб, ўт қўйиб юборган эди.

Айни вақтда туман ҳокими ўринбосари шифохонада, тадбиркор қўлга олинган.

Бу ҳодиса сўнгги кунларда интернетда муҳокамалар марказида бўлди. Сайтимизда ҳам мазкур ҳолат бўйича суриштирув