Тошкентда шаҳар иссиқлик тармоқлари тизими узоқ муддатли ижарага берилиши режалаштириляпти
Тошкент шаҳар ҳокими ва Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий вакиллиги директори Синтия Мальвичини томонидан “Тошкент шаҳар иссиқлик тармоқлари тизимини узоқ муддатли ижара шартида бошқарувга топшириш бўйича консультация хизматларини кўрсатиш бўйича келишув” имзоланди.
Мазкур Келишув доирасида Осий тараққиёт банки Лойиҳадаги битимлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг эксклюзив консультанти сифатида хорижий компаниялардан келиб тушган таклифларни баҳолаш ҳамда амалдаги Давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги қонун талабларига кўра, хорижий компанияларидан келиб тушган таклифлар асосида тендер танловини ўтказиб, энг мақбул хорижий компанияни “Тошиссиққуввати” ДУК билан Ижара шартномасини имзолашда кўмаклашади.
Давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида мазкур лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад Тошкент шаҳар коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвесторларни кенг жалб қилган ҳолда, иссиқлик тармоқларини модернизациялаш ва реконструкциялаш, тармоқлардаги бугунги кунда мавжуд йўқотишларни буткул бартараф этиш ва соҳада автоматлаштирилган хорижий IT технологияларини қўллаш орқали юзага келаётган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда Тошкент иссиқлик таъминотида замонавий менежмент усуллари ва жараёнларни қўллашдан иборат.
Бу Тошкент шаҳри аҳолиси учун янада кенг қулайликлар ва шароитлар яратади, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024