Ўзбекистон | 14:00 / 02.08.2019
9496
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги баённома кучга кирди

Фото: Вадим Савицкий

2019 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Буюк Герцоглиги ўртасида Икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш ва даромад ва капиталдан олинадиган солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисидаги конвенцияга (1997 йил 2 июль) Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома (2017 йил cентябрь ойида Люксембург шаҳрида имзоланган) кучга кирди.

ТИВ хабарига кўра, янги ҳужжат солиққа оид маълумотлар билан алмашишни халқаро стандартларга мос ҳолда олиб бориш ва икки томонлама солиққа тортиш тўғрисидаги шартнома шартларини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш имконини беради. 

Бу солиққа тортиладиган базани йўқ қилиш ва фойдани солиққа тортишдан яширишга қарши курашиш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ҳаракатлар режасининг асосий бандларидан бири ҳисобланади.

Баённоманинг 6-моддасига биноан ҳужжатнинг қоидалари 2020 йил 1 январдан тўланадиган солиқларга нисбатан қўлланила бошлайди.

Мавзуга оид