Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги мазмундаги 197-5-моддани киритиш таклиф этилмоқда:
“197-5-модда. Журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш.
Журналистнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишда ифодаланган тарзда тўсқинлик қилиш, шунингдек, журналистга тазйиқ ўтказиш, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши мумкин:
2-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“блогер — хабар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ҳамда уларни ахборотдан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан, муҳокама қилиши учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига жойлаштирувчи жисмоний шахс”.
12-1-модда («Эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш») қуйидаги бандлар билан тўлдирилади:
“Блогер ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ва тарқатиш;
- ахборотни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш;
- ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни истисно этган ҳолда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;















