Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Чорсу» меҳмонхона мажмуаси қайта сотувга қўйилади
2018 йил 9 мартдаги шартномага кўра, собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага 2017 – 2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан сотилган эди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизматининг Kun.uz'га хабар беришича, хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган.
Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, мазкур объектни инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаришни кўзда тутган.
Айни дамда Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
Бундан олдин, Тошкент ҳокими нима учун Аҳмет Демир “Чорсу” меҳмонхонасини қура олмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
10:13 / 27.01.2026
Чорсу бозоридаги дўконда ёнғин содир бўлди
17:27 / 29.09.2025
Собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси ўрнига 30 қаватдан баланд бино тушиши мумкин. Бу бош режага зид
19:31 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
17:05 / 08.04.2025