Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири ҳаётдан кўз юмди
Фото: Sputnik
Ҳиндистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Сушма Свараж 67 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, аёл 2016 йилда буйракни кўчириб ўтказиш операциясини ўтказган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Сваражнинг вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирган. “Сваражнинг вафоти – шахсий йўқотишдир. Уни Ҳиндистон учун қилган барча ишлари учун эслаб қолишади. Менинг барча ўйларим бу оғир дамда унинг оиласи, тарафдорлари биландир”, деб ёзган Моди твиттерда.
Аёл вазирликка 2014 йилдан 2019 йил майигача раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025