Навоий - Нурота йўналишидаги йўллардан бири вақтинча ёпилади. Kun.uz’га маълум бўлишича, бу қурилиш ишлари билан боғлиқдир.

 Навоий вилояти Навоий-Нурота йўналишидаги 4Р57 “Қизилқум ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 22-32 км оралиғида юқори қатлам қоплама қуриш ишларини амалга ошириш учун жорий йилнинг 25 августига қадар автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Автомобиллар ҳаракати Навоий – Конимех – Нурота йўналиши орқали амалга оширилади.