Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда жума куни журналистлар билан учрашувда собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
«Атамбоев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди ва ҳеч қандай ҳужжатларни имзоламади», - дея адвокат Слесарев сўзларини келтирмоқда Zakon.kz.
Сергей Слесаревнинг айтишича, гап эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома, эҳтиёт чораси тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек, сўроқ баённомаси ва процессуал қоидаларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар бўйича қарор ҳақида кетмоқда.
Бундан олдин, Алмазбек Атамбоев 26 августгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланиши хабар қилинганди.
Шунингдек, Қирғизистон мухолифат партияси етакчиси Омурбек Бабанов мамлакатга қайтган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026