Ёджу техника институтига Жанубий Корея парламенти аъзолари ташриф буюрди
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига Корея Республикаси парламенти вакиллари ташриф буюрди. Делегация аъзолари институтда ташкил этилган Корея маданият маркази, Қирол Сежонг ва Мирзо Улуғбек инновацион тадқиқотлар Маркази, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳамда Корея Республикаси Миллий Кутубхона Ассамблеяси (The National Assembly Library, Republic of Korea) билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик Меморандуми асосида ташкил этилган махсус электрон кутубхона фаолияти билан танишдилар. Бу ҳақда Институт Ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
2019 йил 14 август куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига Корея Республикаси Демократик партияси Хотин-қизлар Қўмитаси вакилларининг Бэк Хе-рён хоним бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегацияга Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Кан Чжэ Квон ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларни Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар самимий кутиб олишди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур электрон кутубхонада эндиликда Институт талабалари Ўзбекистонда таълим олиш билан бир вақтда, Корея Республикаси Миллий Кутубхона Ассамбилеясида мавжуд бўлган 650 мингга яқин инглиз тилидаги, 300 минг зиёд япон тилидаги ва 200 мингдан ортиқ бошқа чет тиллардаги ҳамда 3 миллиондан ортиқ корейс тилидаги кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, ташриф давомида Делегация аъзолари ва Институт профессор-ўқитувчилари билан кенгайтирилган тартибда махсус учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда Давлатлар ўртасидаги икки томонлама кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар ҳомийлик ва техник-технологик ривожланиш борасидаги манфаатли ҳамкорликни бундан-да тараққий этишига ҳамда маданий соҳадаги яқинликни янада ривожланиши борасидаги кўплаб масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишди.
Делегация аъзолари учун Институт раҳбарияти номидан махсус тушлик дастурхони ташкил этилди ҳамда меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тортиқ этилди. Ташриф якунида Корея Республикаси Демократик партияси Хотин-қизлар Қўмитаси раисаси Бэк Хе-рён хоним ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Кан Чжэ Квон Институтнинг расмий меҳмонлари учун китобига ўз фикрлари ва истакларини баён этиб имзо кўйдилар.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024