Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов инсультга чалинди. У ҳибсхонадан касалхонага олиб кетилган
Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда медиа-эксперт Гулнур Торалиева «Фейсбук»даги ўз саҳифасида хабар берди.
Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан хабар қилишларича, Исоқов шифокорлар назорати остида қолмоқда. МХДҚ собиқ амалдорнинг айнан қайси касалхонада эканлигига аниқлик киритмаган.
Айни пайтда, АКИpress манбалари хабар беришича, собиқ бош вазир Миллий касалхонанинг неврология бўлимига ётқизилган. Унда умуртқа артерияси синдроми аниқланди, бу ўрта ёшда қайд этилиши мумкин бўлган инсультнинг энг кўп учрайдиган сабабидир.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов 2018 йил 5 июнь куни қўлга олинди. Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси С.Исоқовга Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 303-моддаси 1-қисми (коррупция) билан айблов қўйган.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026