Президент селекторидаги топшириқлар, эълон қилинган тест танлови натижалари, Путиндан АҚШга жавоб ва куннинг бошқа хабарлари
Якунланиб бораётган 24 август, шанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.
ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
· Шавкат Мирзиёев: «Ўзим кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан»
· Ўзбекистонда университет ва институтлар мактабларга бириктирилади
· Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади
· Президент топшириғи: барча ҳокимлар мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боради ва ўзи дарс беради
· «Эл-юрт тақдирига лоқайдлик — бу сотқинликдан ҳам ёмон». Президент қатор ташкилотларни танқид қилди
· Мирзиёев фойдаланилмаётган салоҳият, обрўйи тушиб кетган «маънавият» тушунчаси ва ХТВ мавқеси ҳақида гапирди
· «Ҳокимлар мактаб ва бола тарбияси масаласи билан умуман шуғулланаётгани йўқ» — Президент
· Шавкат Мирзиёев: «Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик»
· «Ўқитувчиларни пахтага, кўча супуришга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик». Президент таълимдаги аччиқ ҳақиқатларни тилга олди
Бошқа хабарлар
· Содиқ Сафоев: «Ўзбек модели – нотўғри сиёсат бўлган. Уч йил олдин иқтисодиётимиз ҳалокат ёқасига бориб қолган эди»
· Сенат раисининг биринчи ўринбосари: «Инвестициялар бўйича ҳокимларнинг ваколатини кенгайтириш керак»
· Азиз Абдуҳакимов энди фақат таълим-тарбия, туризм ва спорт масалалари билан шуғулланади
· Содиқ Сафоев: «Инвесторларга ош бериб, тўн кийдиришимиз зое. Уларга қонуний кафолат керак»
· Ўзбекистонда яна бир янгилик: Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши бошланди
· Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги тузилма ташкил этилади
· Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Долзарб мавзулар
· Абитуриентларнинг танлов натижалари эълон қилинди
· «Супер-контракт» нархи қанча ва кимлар учун?
· Ташқи ишлар вазирлиги Рязандаги воқеа бўйича расмий маълумот берди
· Метронинг «Дўстлик» ва «Оҳангарон» бекатидаги қурилиш ишлари қачон тўлиқ тугаши маълум бўлди
· Янги парламент ҳақида ўйлар – бизни нима кутяпти?
· ДХХнинг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади
· Сенаторлар аёллар учун никоҳ ёшини оширишни маъқуллади
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
· Путин АҚШ ҳаракатларига қарши жавоб чоралари тайёрлашни топширди
· Еврокенгаш раиси G7 саммитига Россия ўрнига Украинани чақиришни таклиф этди
· Чеченистонда Европадаги энг катта масжид очилди
· Украинанинг беш президенти илк бор бир вақтнинг ўзида бир жойда тўпланишди
· БААда депутатликка 555 номзоддан 200 нафарини аёллар ташкил қилди
СПОРТ ХАБАРЛАРИ
· Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистонликларнинг дастлабки рақиблари маълум
· АПЛ. «Челси» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
· «Барселона» уругвайлик футболчини сотиб олишга яқин
· Твитпревью. А Серия старти олдидан
Мавзуга оид
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020
Фарғонада шаҳарларга янги ҳокимлар, прописка ҳақда янги қонун лойиҳаси, Туркияда коронавирусга қарши янги чоралар ва куннинг бошқа хабарлари
21:19 / 03.04.2020