«Шарғункўмир»даги иш ташлашдан кейин махсус ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганди, корхонанинг 9 нафар раҳбари ишдан кетди
14−15 август кунлари Cурхондарё вилоятидаги «Шарғункўмир» корхонасининг қарийб 200 нафар кончиси иш ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Норозилик акциясига оғир меҳнат шароитлари ва корхона раҳбариятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари сабаб бўлгани билдирилган. Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Шарғункўмир» АЖ корхонасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Тушунмовчиликлар юзасидан барча ишчи-хизматчиларга тўлиқ маълумот берилган, жумладан, ходимларга ойлик маошлари белгиланиш тартиби, мукофот пуллари ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилган. Шундан сўнг ходимлар яна ўз жойларида ишларини давом эттиришган.
«Махсус комиссия норозилик ҳолатларини атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада 9 нафар мансабдор шахс ўз лавозимидан озод этилди. Мазкур корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шароитлар, иқтисодий-ижтимоий ҳолатни тўлиқ ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ мутахассислари «Шарғункўмир» АЖда ўз ишини давом эттирмоқда.
Маълумот учун, корхонада ўртача иш ҳақи миқдори 2 343 минг сўмни ташкил этади. Жумладан, асосий фаолият билан шуғулланадиган касб эгалари бўйича:
Кўмир қазиб олиш кон ишчиси — 3 800 минг сўм;
Ер ости электр чилангари — 2 100 минг сўм;
Ер ости мустаҳкамловчиси — 2 490 минг сўм.
Корхона ишчиларини ишлаб чиқариш кўрсаткичларига боғланган ҳолда мукофотлаш низомлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Бажарадиган ишлари бўйича хронометраж кузатувлар асосида таннархлар белгиланган.
2019 йил 1 август ҳолатига жамиятда тасдиқланган штат жадвали бўйича иш ўрни 596та бўлиб, амалда ходимлар сони 542 кишини ташкил этмоқда. Бугунги кунда 54та (жумладан, дирексия 21та, «Шарғункумир» АЖ бўйича 33та) вакант иш ўрни мавжуд», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024