«Ангор пахта тозалаш» АЖ директорига ҳукм ўқилди. У 2,5 миллиард сўмга яқин маблағни талон-торож қилган
2019 йил 9 август куни жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди биносида “Ангор пахта тозалаш” АЖ директорига нисбатан ҳукм ўқилди. Судья З. Нарзиев раислигидаги айбланувчи Т.Х.га нисбатан 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а,в” бандлари ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноий иш ўрганиб чиқилди ва далилларга баҳо берилди.
Аниқланишича, судланувчи “Ангор пахта тозалаш” АЖ бош директори вазифасида ишлаш чоғида “ПК-17” қабул варақаси ва “7-ХЛ” шаклидаги пахта ҳаракатини ҳисобга олиш дафтарларининг тегишли қисмини тўлдириб, қалбакилаштирган. Ҳужжатнинг сохталигини билган ҳолда, қабул қилинмаган пахта хомашёси учун тўловни амалга оширишга асос бўлувчи расмий ҳужжат сифатида банкка топширган. Тақдим қилинган ҳужжатлар асосида 1 894.4 тонна пахта хомашёси учун фермер хўжаликларининг ҳисоб-рақамларига 2 406 863 000 сўм ўтказишга эришган. У хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, давлат маблағларини талон-торож қилган, дея баҳоланган.
Собиқ директорга 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган деб топилди.
Унга нисбатан:
– 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
– 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари (иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан) жазоси тайинланди.
Етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинган. Ҳукмдан норози томонлар тегишли тартибда шикоят бериш тартиби тушунтирилди.
Мавзуга оид
11:01 / 20.07.2022
Сурхондарёдаги туз ғорига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд — Маданий мерос агентлиги
14:03 / 10.09.2020
Сурхондарёда тунги вақтда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи автоуловидаги йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди
08:52 / 15.06.2020
Сурхондарёда босқинчилик жиноятини содир этган шахс озодликдан маҳрум этилди
16:07 / 01.04.2019