Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси орден билан мукофотланди
Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Львович Тюрденев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантиришдаги улкан хизматлари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни ҳамда икки мамлакат ҳудудий бирликларининг ўзаро муносабатларини кенгайтириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, манфаатли ва истиқболли молиявий-техник ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти, республикамиз учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги кўмаги, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Львович Тюрденев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги улкан хизматлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фондини ташкил этиш ва самарали фаолият юритишини таъминлаш тўғрисидаги республикамиз ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшган салмоқли ҳиссаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришлари шароитида аҳоли саломатлигини асраш, энергия ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат бошқаруви ва иқтисодий ўзгаришларни чуқурлаштириш соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол иштироки учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўптомонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, ўзбек халқининг тарихи ва маданиятига оид чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш, улар асосида қатор фундаментал илмий асарлар яратишга қўшган салмоқли ҳиссаси, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва кўлами ҳақида халқаро ҳамжамиятни кенг хабардор этишдаги самарали фаолияти учун Ж.Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Старр «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги улкан хизматлари, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, ўзбек парламентчилигининг қонун ижодкорлиги борасидаги салоҳиятини янада оширишга қўшган ҳиссаси, АҚШ Конгрессида «Ўзбекистон бўйича Кокус» – дўстлик гуруҳини ташкил этиш ва барқарор ишлашини таъминлаш, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш йўлидаги самарали фаолияти, шунингдек, мамлакатимиз тарихи ва маданияти, сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари тўғрисида жаҳон жамоатчилигини хабардор этиб бораётгани учун АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги кўпқиррали ўзаро самарали ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт, экология, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлик соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қўшган катта ҳиссаси, Ўзбекистон Республикасининг глобал ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган тинчлик, барқарорлик ва қатъий ўсишни таъминлашга йўналтирилган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024