Нуриймон Абулҳасан

Kun.uz ахборот манбаси хабарига кўра, Нуриймон Абулҳасан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланган.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори сифатида ишлаб келган Нуриймон Абдулҳасан 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал Азҳар университетини тамомлаган.

У бундан аввал Дин ишлари бўйича қўмита, президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 йилларда полковник Дониёр Қодиров ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган. У 2019 йилнинг мартидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбар бўлган, июнь ойидан ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари сифатида ишламоқда.