Куз келиши билан миллионлаб ўқувчилар учун янги ўқув йили бошланди. Барча мамлакатларда анъанага муносиб равишда чалинган биринчи қўнғироқнинг тантанали тадбирлари ўтказилди. Нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам янги ўқув йили старт олди. Ўқувчилар қай юртда яшашларидан қатъи назар, бу кун алоҳида ҳаяжон ва катта умидлар билан ўтади.

Баъзилар учун эса бу кун ҳақиқатдан ҳам ўзгача: биринчи синфга қадам қўювчилар ва олтин даврнинг илк йилини бошлаган талабалар. Улар ҳаётнинг янги саҳифасини очишди.

Қуйида дунёнинг 12 мамлакатида мактабнинг биринчи куни қандай ўтиши ҳақида суратлар.

Индонезия: Жакартадаги ўқувчилар дарсдан сўнг поезд кутмоқда


Никарагуа: мактабга кириш учун навбатга турган Манагуа шаҳри ўқувчилари сафи


Франция: Ўқувчилар Париж марказидан узоқ бўлмаган Фонтене-су-Буа коммунаси бошланғич мактабига киришмоқда


Япония: Фукусимада дарс бошланди


Филиппин ороллари: Манила шаҳарчаси ўқувчилари биринчи ўқув кунида


АҚШ: Нью-Йоркдаги ўқувчилар ўрта мактабдаги илк таълимни бошлашди


Суриялик йигитча Дамашқдаги мактабда дарсликларни томоша қиляпти