Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш вазифаси топширилганди. Бугун, 4 сентябрь куни республиканинг барча вилоятлари ҳокимлари ўзлари ўқиган мактабга бориб, ўқувчи-ёшларга «Мустақиллик дарси»ни ўтишди.

Андижон вилояти

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабидаги биринчи қўнғироқ тадбирларида иштирок этиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади. Сўнг мактабнинг 11-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Вилоят ҳокими дарс давомида она ватанни севиш инсоний бурч эканлиги, унга муносиб фарзанд бўлиш учун ҳар бир ўқувчи етук билимга эга бўлиши зарурлиги ҳақида сўзлади.

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ўзи таълим олган Қоракўл туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остидаги тадбирда иштирок этди.

Тадбир давомида вилоят раҳбари таълим маскани ўқитувчи ва ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади. Шунингдек, вилоят раҳбари ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, улар эришган муваффақиятларда мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида қисқача маъруза қилди. Ўқувчиларга ўқув қуролларидан иборат Президент совғаларини топширди. Таълим масканида ўқувчи ёшлар педогогик жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги «Билимлар куни» тадбирида иштирок этди