Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат грантида ўқувчи талабалар ўзлаштириши 30 фоиздан паст бўлган ҳолда стипендиядан маҳрум қилинади
Янги ўқув йилидан бошлаб давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30 фоиздан ортиқ фанлардан «3» баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Бюджет асосида ўқийдиган талабанинг ўзлаштириши 30 фоиздан паст бўлган ҳолларда кейинги семестрдан бошлаб шу талаба учун стипендия бекор қилинади», дея вазирликдаги бошқарма бошлиғи Мақсуд Ҳамроевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан аввалроқ, давлат бюджети асосида ўқийдиганлар ҳам, контрактда ўқийдиганлар ҳам бир хил миқдорда - 400 минг сўмдан стипендия олиши ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:27 / 29.05.2026
Айрим докторантларнинг стипендияси 1,7 баробарга оширилади
10:43 / 17.02.2026
Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади
20:20 / 24.01.2026
Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади
18:57 / 10.10.2025