10 сентябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этди. Ҳаваскор боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Дилшод Рўзметов ҳам ғалаба билан бошлади.
-81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Дилшод Рўзметов биринчи босқичда мўғулистонлик Нармандах Шинебаяр билан жанг қилди ва уч раунд якунига кўра, ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилди - 5:0.


Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Фанат Қаҳрамонов бошқа бир мўғилистонлик рақибини енгиб иккинчи босқичга йўлланма олганди.
Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили - Миразизбек Мирзахалилов, Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов саралаш босқичидан озод этилган. Улар иккинчи босқичда баҳсларга киришади.
Терма жамоанинг қолган вакиллари қуйидаги рақибларга қарши рингга чиқишади:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон) (12 сентябрь)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша) (15 сентябрь)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Ризо Бинбазиз (Жазоир) (12 сентябрь)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория) (16 сентябрь)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия) (15 сентябрь)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон) (17 сентябрь).
Турнир 21 сентябрга қадар давом этади. Турнирда жаҳоннинг 91 мамлакатидан жами 488 нафар спортчи иштирок этмоқда.














