Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди
Синдзо Абэ/Фото: EPA-EFE/KIYOSHI OTA/POOL
Япония ҳукумати 11 сентябрь эрталаб тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди.
Бош вазир Синдзо Абэ ҳукумат аъзолари истеъфосини қабул қилди. Бунга эса Абэ томонидан июлдаги сайловлардан кейин ва истеъмол солиғининг октябрга белгиланган 10 фоизлик ошиши олдидан ҳукумат таркибини ўзгартириш режаси сабаб бўлди.
2018 йил октябрдаги ўзгартиришлар натижасида кўплаб вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолган бўлсалар, энди аввалги лавозимларда фақатгина ҳукуматнинг бош котиби Ёсихидэ Суга ва молия вазири Таро Асо қолади.
Яна 2 вазир Японияда айтиш қабул қилингандек “горизонтал” тартибда ўзгаради: ташқи ишлар вазири Таро Коно иқтисодиёт вазири бўлади, унинг ўрнини эса иқтисодиётни тиклаш масалалари вазири Тосимицу Мотэги эгаллайди. Аввалги ҳукуматда вазир лавозимларини эгаллаган яна 2 киши ҳукуматга қайтади, қолган 13 киши вазирлар маҳкамаси таркибига илк бор киради.
Куннинг 2-ярмида ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилиниши кутилмоқда. Сўнгра янги ҳукумат император томонидан тасдиқланади ва шундан кейингина расман шакллантирилган деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
17:12 / 20.12.2025
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – Toyota Tsusho минтақавий директори
16:59 / 20.12.2025
Ўзбекистон ва Япония ўзаро муносабатларни янги даражага кўтарди
14:25 / 20.12.2025