Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амир Темур кўчасининг бир қисми метро қурилиши туфайли декабрь ойигача ёпилади
Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши 2-босқич қурилиш ишлари давом этмоқда, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шу муносабат билан Амир Темур кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 2019 йилнинг 12 сентябридан декабрь ойигача ёпилади.

Қайд этилишича, шу йўналишда ҳаракатланувчилар вақтинча қатнов қисмининг иккинчи томонидаги йўлда юришлари мумкин бўлади.
“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:31 / 18.03.2026