Ўзбекистон | 21:21 / 14.09.2019
11120
6 дақиқада ўқилади

Қўқонда очилган фестивал, Сенатда кўрилган тўйлар масаласи, Туркияда яна оммавий ҳибслар ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 14 сентябрь, шанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

Қўқон шаҳрида бугун биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 ·       Шавкат Мирзиёев: Ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам

·       Президент фарғоналик зиёлилар билан мулоқот қилди

·       Президент электромобиллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона фаолияти билан танишди. Уларнинг нархи 3 минг доллар атрофида бўлади

·       Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

 

Сенатда тўйлар масаласи

 ·       Тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича қўшма қарор сенаторлар томонидан маъқулланди

·       Соат 23:00 дан кейин оилавий тўй-ҳашамларни давом эттириш тақиқланади — Сенат

·       Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди

·       Сенат қатъий қарор қабул қилди: энди оилавий тадбирларда бошловчи, сўз устаси, фотосуратчи шартнома асосида хизмат кўрсатади

·       Блогер Сенатга тўй кортежларидаги автомобиллар сони бўйича таклиф берди

·       Сенатор Иқбол Мирзо тўйларга оид янги таклиф билан чиқди

·       Келин-куёвларнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ тадбирларда 3тадан кўп автомашинадан фойдаланишга йўл қўйилмайди

 

Иқтисодиёт

 ·       «Сўнгги бир йилда истеъмол шу қадар кўпайгани даргумон» - иқтисодчи гўшт нархининг ошиши ҳақида

·       2019 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга қанча гўшт олиб кирилган?

·       «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

·       «Ергеодезкадастр» қўмита раиси: амнистия доирасида бир миллионга яқин ариза тушган, 500 минг фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилди

 

Жамият

 ·       Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистоннинг танқидий фикрларга очиқ эканини эътироф этди

·       «Сўз эркинлиги сўз ўйинига айлантириб юбориляпти» – сенатор ОАВ ҳақида

·       Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди

·       Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тасдиқланади

·       Сайлов кодексининг 90-моддасини қўллаш ҳақида Марказий сайлов комиссияси қарори қабул қилинади

·       Сенат: Ўзбекистонда хотин-қизларнинг саводхонлик даражаси 99,98 фоизни ташкил этади

 

Суриштирувлар ва репортажлар

 ·       Қаршида қурувчи бузиладиган уйлар учун компенсация тўламасдан келмоқда: бир неча оила аросатда қолган

·       Аҳолига чорва тарқатган шўрчилик тадбиркор банкдан миллиарддан зиёд маблағини ололмай ҳалак

·       «Ҳуснбузар орқасидан ўз жонига қасд қилиш ҳам учраб туради. Улар касалликни даволаб бўлмайди деб ўйлашади». Дерматовенеролог билан суҳбат

·       «Қўнғироқ билан қонуний манфаатларингизга дахл қилишдими, уларга ушбу моддаларни эслатинг!» — Kun.uz’да юрист вақти

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

 ·       Туркияда давлат тўнтаришига алоқадорликда гумонланган 200дан ортиқ ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берилди

·       Саудия Арабистонидаги йирик нефть заводларида дронлар ҳужуми натижасида ёнғин содир бўлди

·       Сноуден: Агар Россия разведкаси билан ҳамкорликка рози бўлганимда, саройда яшаётган бўлардим

·       Филиппин президенти порахўр амалдорларни отишга рухсат берди

·       Трамп бин Лодиннинг ўғли ўлдирилганини маълум қилди

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг янги ўринбосари тайинланди

·       Ўзбекистон регби федерацияси раҳбариятида ўзгариш юз берди

·       Нур-Султон 2019. Арам Варданян жаҳон чемпионати финалига чиқди

·       Ла Лига. «Реал» қийин ғалабага эришди. Азар дебют қилди

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид