Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ ҳисоблагич ўрнатиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахс ушланди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ва Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан фуқаролар Н.А. ва Д.А.нинг аризалари юзасидан текширув ҳаракатлари ўтказилди.
Аниқланишича, «Каттақўрғоншаҳаргаз» филиали собиқ ходими П.М. фуқаро Д.А.нинг ишончига кириб, уни алдаб, табиий газдан мавжуд қарздорлигини қоплаб беришни ваъда қилган. Эвазига ундан 2016 йил июнь ойида 200 АҚШ долларини ва 700 минг сўм нақд пулларни тўлов чеки бермасдан, фирибгарлик йўли билан олиб кетган.
Бундан ташқари, «Каттақўрғоншаҳаргаз» филиали собиқ ходими П.М. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яна бир фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни ҳам алдаган. Табиий газдан мавжуд қарздорликни қоплашни ва ҳисоблагич ўрнатиб беришни ваъда қилган.
2018 йил 1 ноябрь куни ундан 120 минг сўм, яна бир ҳафтадан сўнг ҳисоблагични кўрикдан ўтказиш учун 80 минг сўм, 22 ноябрь куни ҳисоблагич сотиб олиш учун 200 минг сўм, 1 декабрь куни унга хатлов далолатномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 300 минг сўм ва 15 декабрь куни 600 минг сўм - жами 1 млн. 300 минг нақд пулларни олиб, такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаб олган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида П.М.дан олинган пуллардан 700 минг сўми ҳамда фуқаро Н.А.дан олган пуллардан ҳам 700 минг сўми холислар иштирокида зарарни ихтиёрий қоплаш тариқасида олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:46 / 02.08.2021
Самарқандда газ ҳисоблагич ўрнатилаётганда ўт чиқиб, уч уй ёнди. Зарарни ким қоплаб беради?
12:02 / 06.04.2021
Эски газ ҳисоблагичларни стандартдан ўтказиш муддати 2021 йил 1 августигача узайтирилди
18:13 / 25.03.2021
«Ақлли» газ ҳисоблагичнинг кодланиб қолиш ҳолатига изоҳ берилди
11:42 / 23.03.2021