Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Жак Ширак вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди
Франция раҳбарияти собиқ президент Жак Ширак вафоти муносабати билан 30 сентябрни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Шу куни Париждаги Сен-Сюльпис черковида мотам маросими бўлиб ўтади. 29 сентябргача одамлар Елисей саройида қўйилган мотам китобида ўз таъзияларини қолдиришлари мумкин бўлади.
Жак Ширак 26 сентябрда 87 ёшида вафот этди. У 1995-2007 йиллар давомида Франция президенти бўлган. Бунгача Ширак қишлоқ хўжалиги вазири, бош вазир ва Париж мэри сифатида фаолият юритган. Охирги 3 йил у расмий маросимларда иштирок этмаган.
Мотам муносабати билан бутун Франция бўйлаб миллий байроқлар туширилиб, бир дақиқалик сукут ўтказилади.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026