Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистонда партияларнинг ишини журналист ва блогерлар қиляпти» - Танзила Норбоева
Ўзбекистонда сиёсий партиялар қилиши керак бўлган ишларни журналистлар ва блогерлар қиляпти, деб таъкидлади Танзила Норбоева Сенатнинг 23-ялпи мажлисида.
11-12 октябр кунлари бўлиб ўтаётган Сенатнинг 23-ялпи мажлиси кун тартибига кўра, мамлакатда дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Сенат раиси Танзила Норбоева бу масалада Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади.
“Дарахтларнинг кесилишини назорат қилувчи асосий давлат идораси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳисобланади. Аммо уларнинг фаолиятида сусткашлик бор, деб ҳисоблаймиз. Экология муҳофазаси бўйича халқаро тажрибалардан нималарни ўзлаштириш керак, қонунчиликка қандай ўзгартиришлар керак деган саволларга чўзмасдан, тезроқ ечим топиш керак”, — дея таъкидлайди Сенат раиси.
Танзила Норбоевага кўра, қурилишлар учун ер ажратиш тартиби ҳам дарахтларнинг кесилишига ўз таъсирини кўрсатмоқда:
“Ер беришда муаммолар бўляпти. Ерни олган одам қурилиш қилади. Лекин ажратилган ҳудуддаги дарахтлар бўйича ҳеч қандай масъулият йўқ. Ерни олган одам дарахтни бошқа жойга олиб бориб экадими ёки унга зарар етмайдиган тарзда иҳоталаб қўядими, ҳеч қандай тартиб белгиланмаган. Бу эса халқнинг табиий эътирозига сабаб бўляпти", — деди у.
Сенат раиси халқ муаммоларини аниқлашда ҳукумат идоралари ва сиёсий партиялар ўртасида ҳамкорлик қониқарли эмаслигини танқид қилди.
“Аслида халқни қийнаётган муаммони сиёсий партиялар олиб чиқиши керак. Аммо бу иш билан ҳозир фақат оммавий ахборот воситалари ва блогерлар шуғулланяпти. Партиялар фаолиятида сусткашлик бор”, — дея қайд этди Норбоева.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
19:45 / 13.06.2026