Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владикавказда ака-ука Таймазовларнинг спорт курашлари маркази очилди
Владикавказда ака-ука Таймазовларнинг спорт курашлари маркази 11 октябрь куни тантанали равишда очилди.
Марказда 30 нафар ёш спортчи яшаб, мусобақаларга тайёргарлик кўриши учун шароитлар яратилган. Ўзига хос интернат шаклидаги ўқув масканида уч маҳал овқатланиш, дам олиш зоналари кабилар ҳам ташкил қилинган. Ёш курашчилар кунига икки маҳал машғулот ўтказишади, деб хабар бермоқда «Осетия-Иристон».
Спорт маркази очилиши билан биргаликда жума куни ака-ука Таймазовлар соврини учун ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича биринчи очиқ турнирга старт берилди. Унда Арманистон, Озарбойжон ва Шимолий Кавказ республикаларининг 8та жамоаси таркибида 80га яқин спортчи қатнашди.
Биринчи ўринни Таймазовларнинг спорт курашлари маркази номидан қатнашган жамоа қўлга киритди.
«Московский Комсомолец»нинг қўшимча қилишича, нуфузли меҳмонлар иштирокида ўтган очилиш маросимида Артур Таймазов Шимолий Осетия республикаси раҳбариятига миннатдорлик билдирган ва беш йилдан кейин марказ тарбияланувчилари олимпия шоҳсупасида бўлишига умид билдирган.
Маълумот учун, Артур Таймазов 2000 ва 2004 йилги Олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, эркин кураш баҳсларида олтин ва кумуш медаллари соҳиби бўлган. У 2012 йилги Лондон олимпиадасида ҳам чемпион бўлган, аммо бу медали 2019 йил ёзида допинг туфайли бекор қилинган эди.
40 ёшли Артур айни вақтда Россия давлат думаси депутати, думанинг жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшларни қўллаб-қувватлаш қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади.
Унинг акаси, 49 ёшли Тимур Таймазов эса Украина терма жамоаси сафида 1992 ва 1996 йилги олимпия ўйинларида оғир атлетика бўйича кумуш ва олтин медалларини қўлга киритган, икки марта жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Мавзуга оид
11:08 / 15.07.2020
Артур Таймазовнинг олимпия олтин медали бошқа спортчига берилди
08:16 / 24.07.2019
Таймазовдан яна бир Олимпия олтин медали олиб қўйилди. У бу сафар қарор устидан арз қилмоқчи
18:34 / 07.01.2019
Таймазов нега Сидней олимпиадасидан сўнг Ўзбекистон термаси таркибида қолганини тушунтирди
11:25 / 30.11.2018