23 июлда Ўзбекистон терма жамоаси учун иштирок этган Артур Таймазов 2012 йилги Лондон Олимпиадасида эркин кураш бўйича қўлга киритган олтин медалдан допинг намунаси қайта текширилгандан кейин маҳрум этилгани маълум бўлди. 2017 йил апрелда Халқаро Олимпия қўмитаси худди шу важ билан собиқ курашчини 2008 йилги Пекиндаги Олимпиада олтин медалидан маҳрум этганди.
Бироқ бу сафар Таймазов ХОҚ қарори юзасидан арз қилишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда Instagram’да маълум қилди.















