Ун ва нон сотиб олиш бўйича ойлик пул компенсацияси миқдори ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсациясини қуйидаги миқдорларда белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:
ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, шунингдек, белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчи ҳар бир пенсия олувчига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси - 50 минг сўм;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан икки ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа ёки моддий ёрдам олувчи оилага бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси - 50 минг сўм.
Белгиланишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилаларга ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчиларга ҳам 50 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси жорий этилади ҳамда уларнинг нафақа ва пенсиялари миқдори 50 минг сўмга кўпаяди.
Ушбу бандда назарда тутилган пул компенсацияси пенсия ва нафақалар тўланиши учун масъул бўлган органлар томонидан ҳисобланади ва қайд этилган пенсия ҳамда нафақалар билан бир вақтда тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йилда бюджетдан маблағ олувчиларнинг ун ва қолипли нон харид қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларини қоплаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратади;
бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар ҳамда белгиланган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдорида пенсия олувчиларига ҳар ойлик пул компенсацияси октябрь ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб ноябрь ойида тўланишини таъминлайди;
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорнинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағлар ажратилишини назарда тутади.
Қуйидагилар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг шахсан жавобгарлиги белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг, биринчи навбатда қолипли нон ишлаб чиқарувчи ва уннинг чакана савдоси билан, айниқса, республиканинг чекка ҳудудларида уннинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг маҳаллий унни сотиш бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига имконият яратиш ва уларнинг ушбу савдоларга жалб этилишини таъминлаш;
барча аҳоли пунктларида истеъмолчиларга ун ва қолипли ноннинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ун нархи эркинлаштирилиши билан боғлиқ қўшимча харажатларини қоплаш учун берилаётган пул компенсацияларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024