Жиззах вилоятининг 4та туманида ҳам хорижга чиқиш паспортларини олиш мумкин бўлди
Жиззах вилоятининг яна 4та туманида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш имконияти яратилди. Шу кунга қадар Жиззах вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда Зомин тумани ИИБда маълумотларни йиғиш пункти фаолият юритаётган эди. Эндиликда, вилоятнинг Жиззах шаҳри, Дўстлик, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлимларида ҳам маълумотларни йиғиш пунклари ташкил этилди.
Ушбу маълумотларни йиғиш пунктларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан берилган техник қурилмалар ўрнатилиб, хорижга чиқиш паспорти олиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Бугунги кунга келиб Жиззах вилоятида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктлари қуйидаги тарзда тақсимланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда:
Жиззах вилояти ИИБ МваФРБда
– Зафаробод, Фориш ва Зарбдор туманлари аҳолисига
Дўстлик тумани ИИБ МваФРБда
– Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой тумани аҳолисига
Шароф Рашидов тумани ИИБ МваФРБда
– Ш.Рашидов ва Пахтакор тумани аҳолисига
Жиззах шаҳри ИИО ФМБ МваФРБда
– Жиззах шаҳри аҳолисига
Ғаллаорол тумани ИИБ МваФРБда
– Ғаллаорол ва Бахмал тумани аҳолисига;
Зомин тумани ИИБ МваФРБда
– Зомин ва Янгиобод тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, жорий йил охиригача вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБларида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотини йиғиш пунктлари очилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
09:00 / 13.11.2024