Спорт | 16:20 / 18.10.2019
10363
2 дақиқада ўқилади

«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги мавсумнинг илк «эль-класико»си кейинроққа қолдирилди

Фото: Global Look Press

Ушбу ҳафтада Барселонада бошланган норозиликлар 26 октябрга белгиланган мавсумдаги илк "эль-класико" - "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув ўтказилишини сўроқ остида қолдирди. Ўйин кейинроққа сурилди, деб хабар берди BBC News.

Ла Лига қарорига кўра, клубларга учрашув муддатини келишиш учун 21 октябрга қадар вақт берилди. Агарда клублар келиша олмаса, учрашув муддатини чемпионат ташкилий қўмитаси белгилайди, деб ёзади Marca нашри.

17 октябрь куни ҳар икки клуб вакиллари учрашувни 19 дкабрда ўтказишни таклиф қилди. Аммо бунга Ла Лига қарши чиқди ва матчни телетрансляциялар жадвалидан келиб чиқиб 7 декабрда ўтказишни таклиф қилди. Бунинг учун "Барселона"-"Майорка" ва "Реал"-"Эспаньол" учрашувларини кўчиришга тўғри келади. Бундан ташқари, "Барселона" бош мураббийи ўйин Мадридда ўтказилишига қарши эканлигини айтди.

Ўнинчи тур олдидан "Реал" турнир жадвалида 18 очко билан биринчи ўринда, "Барселона" эса 16 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид