«Барча партиялар ҳукуматга ўз сўзини айта олиши керак» — ЎзЛиДеП раҳбари билан суҳбат
Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Одатда сиёсий жараёнларда ўзларини сездирмайдиган Ўзбекистонда мавжуд бешта партия бугунги кунда анча фаол. Турли тадбирлар уюштиришмоқда, сайловолди тарғиботга эътибор бермоқдалар.
Ана шундай қизғин кунларда муштарийлар ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов билан суҳбатлашдик.
— Чиндан ҳам шундай. Ижтимоий сўровномаларда ҳам халқимизнинг бу борадаги билими етарли эмаслиги ўз исботини топган. Буни бартараф этишнинг йўли битта – тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, партиялар дастурлари билан яқинроқ таништириш. ЎзЛиДеП мисолида айтадиган бўлсам, ёпиқ эшиклар ортида ўтказиладиган тадбирлар ўз самарасини бермаслигини аллақачон англаб етганмиз. Мана, ҳозир ҳам тадбирдан келяпман. Имкон қадар энг қуйи бўғинлар, тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар, зиёлилар, ёшлар, хотин-қизлар, ҳаётда, ишда катта тажриба орттирган инсонлар билан ишлаяпмиз. Бир нарсани ишонч билан айта оламанки, ЎзЛиДеП халқимиз кўпроқ танийдиган ва уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриб, аҳолимизни қийнаётган муаммоларини ечишга кўмаклашаётган, амалий ишлар партиясидир.
— Коалициялар тузиш бўйича хориж тажрибаси бизда қўлланилиши мумкинми?
— Хорижда кичик партиялар ўзаро бирлашади ёки йирик партия қанотига киради. Бизда ҳам бундай тажриба қўлланган. Олдинги сайловлардан кейин ҳукуматни шакллантириш учун коалиция тузилган. Бундан ташқари, қандайдир йирик стратегик масалалар, умумхалқ давлат дастурлари устида иш олиб борилганида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилинади.
— Актам Ҳайитовга муносиб рақиб...
— Ҳамма партияларнинг дастури билан танишман, лидерларини яхши биламан. Йирик партиялардан бири бу ХДП, жойларда ҳам вакиллари жуда кўп. Лекин йўналишларимиз бошқа-бошқа. ХДП кўпроқ ижтимоий ҳимояга аҳамият беради. ЛиДеП ғояларини яхши биласиз – инсонлар учун муносиб, эркин ҳаёт, соғлом рақобат, тадбиркорлик, ишбилармонликни ривожлантириш, фуқаролик жамияти, барчага ўзини кўрсатишга имкон яратиш, иқтисодий фаровонлик каби қатор йўналишлар қамраб олинган. Мана шулар тўғри йўлга қўйилса, ижтимоий ҳимоя ҳам ўз-ўзидан изига тушиб кетади.
Бир нарсани таъкидлашни истардим – биз ҳукуматга таъсир ўтказиш кучига эга бўлган партиямиз! Янги қонунлар, ташаббуслар, амалий таклифлар, парламент, ҳудудлардаги депутатларимиз, ҳукуматдаги вакилларимиз, сиёсатчи ва амалиётчиларимиз орқали партия дастуридаги вазифаларни амалга оширяпмиз. Бизнинг партия ҳукумат идоралари билан бирга Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясида бешта устувор йуналишларни амалга оширишда ҳам масъулликни ўз зиммасига олган. Мисол тариқасида кўплаб ташаббусларимиздан бири сифатида шу йил август ойида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган Президент Фармони, 100га яқин янги қонунлар қабул қилинишида, «Ҳар бир оила тадбиркор», «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурларини ҳаётга татбиқ этиш борасида бизнинг партия ташаббускор эканини айтиб ўтишни жоиз деб ҳисоблайман.
Мавзуга оид
17:49 / 03.11.2024
ЎзЛиДеП фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувни қоралаб, баёнот берди
16:17 / 25.10.2024
Пойтахтда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
11:30 / 19.10.2024