Жаҳон | 14:37 / 28.10.2019
20108
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон собиқ бош вазири судга мажбуран олиб келинди

Исаков Бишкек ИЭСини модернизациялашда коррупцияга йўл қўйилганлиги тўғрисидаги иш бўйича айбдорлардан ҳисобланади.  

Коррупцияда айбланаётган Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаков мажбурий тарзда судга олиб келинди. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.

"Сапар Исаков 11 млн доллар зарар етказилгани тўғрисида хулоса берган экспертлар сўроқ қилинмасдан, айбланувчилар сўроқ қилинишидан норози. У вақтинчалик сақлаш камерасидан чиқишни истамади. Бугун куч ишлатиш йўли билан Сапар Исаковни судга олиб боришди. Бу вазифани давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари бажаришди. Қонунчиликка кўра эса, судга мажбуран олиб келиш суд ижрочиларининг вазифаси ҳисобланади", - деди Жоошев.

Исаков Бишкек ИЭСини модернизациялашда коррупцияга йўл қўйилганлиги тўғрисидаги иш бўйича айбдорлардан ҳисобланади.  

Исаковдан ташқари, яна бир собиқ бош вазир Жанторо Сатибалдиев, собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев ва бошқа амалдорлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган. Улар Хитой компанияси билан шартнома тузишда давлатга 111 млн доллар зарар етказишда айбланмоқда.

Мавзуга оид