18:07 / 29.10.2019
0
11470

Ибраҳимович Испанияга қайтишини эълон қилди

Фото: Getty Images

«Лос-Анжелес Гэлакси» клубининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Испанияга қайтишини эълон қилди.

«Салом, Испания! Биласизми? Мен қайтяпман!» - деб Ибраҳимович сўзларини келтирмоқда Sky Sports нашри «Твиттер» саҳифаси.

Ибраҳимовичнинг қайси клубга ўтиши маълум эмас. 38 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2019 йил 31 декабрга қадар мўлжалланган. У 2009-2011 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top