12:40 / 05.11.2019
0
97867

«Нархоз»га янги ректор тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига янги ректор тайинланди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, бу лавозимни Конгратбой Авезимбетович Шарипов эгаллаган.

Конгратбой Шарипов шу вақтга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. У бироз аввалроқ танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда ишдан бўшатилган Баҳодир Ходиев ўрнида иш бошлайди.

Конгратбой Шарипов 2009-2010 ва 2017-2019 йилларда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида, 2010-2017 йилларда шу университетда молиявий ва иқтисодий ишлар бўйича биринчи проректор лавозимида ишлаган. 2019 йилнинг майида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top