«Андижоннинг эрка шоир ўғли, ватан куйчиси Шарофиддин Болтабоевга юртни мадҳ этувчи шеърлари учун вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси, енгил автомашина топширилди», дейилади Андижон вилоят матбуот хизмати хабарида.

Шоир бу йилги пахта мавсумининг илк кунларидан ўзи туғилган Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани далаларида теримчилар билан бирга пахта терган.

Фото: Шарофиддин Болтабоевнинг Facebook саҳифаси

Қўрғонтепа ҳокимлиги матбуот хизматининг фейсбукдаги саҳифасида ёзилишича, шоир ташрифининг илк босқичини Қўрғонтепа тумани ҳокими Авазбек Эргашев билан бўлган учрашувдан бошлаб, бутун Андижон вилояти бўйлаб ҳам шеърлари орқали, ҳам амалий кўмаги билан ҳашарчиларга қўллаб-қувватлаш учун, дастлаб ўзи туғилиб ўсган Қўрғонтепа туманидан сафарини бошлаш истаги борлигини, Андижон вилоятининг пахта сотиш режаси бажарилмагунича Тошкентга қайтмаслигини суҳбат жараёнида ва шеърий сатрларида баён қилган эди.

Фото: Шарофиддин Болтабоевнинг Facebook саҳифаси

«Шоир пахта далаларида тушлик пайти бўлган вақтларда, ҳашарчи пахтакорлар номидан ёзилган,

Шаҳди ўткир қиличдан,

Шуҳрат Қўшақбоевичдан,

«Равон» олгим келяпти,

Пахта тергим келяпти!

каби мисраларни ўз ичига олган янги шеърларини ўқиб эшиттириш билан бирга, пахта даласига кириб туманимиз ҳамда вилоятимиз хирмонига амалда ҳисса қўшишга ҳам улгурди», дейилади туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Фото: Шарофиддин Болтабоевнинг Facebook саҳифаси