Моралес самолёт трапидан тушиб, унинг келишини кутаётган журналистларга қўл силкитиб қўйган.

Моралес билан бирга Мексикага қизи Эвалис, собиқ вице-президент Альваро Гарсиа-Линера ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири Габриэла Монтаньо ҳам келган.

10 ноябрда Боливиянинг бутун олий раҳбарияти мамлакатдаги норозиликлар ортидан истеъфога кетганди.

Кейинроқ Моралес Мексика унга бошпана беришга рози бўлганини маълум қилган.