Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистондан маҳсулотлар олиб киришни вақтинча тақиқлаб қўйди
Фото: Fotolia
2019 йил бошидан буён Ўзбекистондан олиб келинган маҳсулотлар ЕОИИ фитосанитария талабларига жавоб бермаслиги бўйича 365та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Elgezit.
Қайд этилишича, 10та ҳолатда маҳсулот касалликка чалингани аниқланган.
«Аниқланишича, Ўзбекистондан олиб келинган анор зарарланган бўлган. Маҳсулотлар Ўзбекистоннинг фитосанитария назорати бўйича органи гувоҳномаси билан бирга келган. Ўшдаги лабораторияда текширувдан ўтказилганда, Grapholitha molesta Busck вируси аниқланди. Ушбу ҳолатдан кейин 35 тонна бошқа мевалар назорат-ўтказиш пунктлари орқали киритилмади», - дея таъкидлаб ўтишган Қишлоқ хўжалиги вазирлигида.
Таъкидланишича, ЕОИИ қоидаларига мувофиқ, бундай ҳолларда маҳсулотларни олиб киришга тақиқ жорий қилиниши мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистоннинг тегишли идораларига вақтинча тақиқ жорий этилиши тўғрисида огоҳлантирувчи хат юборгани айтилади.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026