Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан 6та ҳудудий давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳусниддин Маҳмудович Умуров Жиззах вилояти Арнасой тумани ДСИ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х.Умуров 1979 йилда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. 2006 йили Жиззах политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2001 йилда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Ахборот-маслаҳат марказида мутахассисликдан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Носиржон Муродилович Мақсудов Фарғона вилояти Қува тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Н.Мақсудов 1984 йилда Фарғона вилояти Қува шаҳрида туғилган. 2007 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2007 йилда Фарғона вилояти Қува тумани ДСИда давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлагунига қадар Фарғона вилояти Қува тумани ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.
Муҳиддинжон Собирович Турдиқулов Қўқон шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

М.Турдиқулов 1965 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган. 1988 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 1995 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ДСИ давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Молия бўлими мудири сифатида ишлаб келган.
Тўлқин Тоиржонович Тоштемиров



















