Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Осиёнинг энг бой тарихий меросга эга мамлакати деб топилди
22 ноябрь куни Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири ўринбосари Муҳаммад Бахтиёр бин Ван Чик Ўзбекистон элчиси Равшан Усмоновга Ўзбекистон «Осиёнинг энг бой тарихий меросга эга мамлакати» деб тан олинганлиги тўғрисидаги дипломни топширди.
Ғолиблар Малайзиянинг «Research House of Asia Media» медиа компанияси томонидан Осиё минтақаси мамлакатларида ўтказилган ижтимоий ва маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида аниқланди.
«Research House of Asia Media» Малайзиянинг йирик нашриёт уйларидан бири ҳисобланади ва «The Top 10 of Asia», «The Top 10 of Malaysia», «The Top 10 of Indonesia», «The Top 10 of Singapore», «The Top 10 of Thailand» ҳамда «The Top 10 of Lifestyle» журналларини чоп этади.
Тақдирлаш маросимида Осиёнинг 20 мамлакатидан 1000га яқин киши иштирок этди.
Маросимда қайд этилишича, Ўзбекистонда ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросига киритилган бешта объект жойлашган.
Мавзуга оид
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026