Суперлига-2019 учрашувларида мавсум давомида стадионларга ташриф буюрган томошабинлар сонини сарҳисоб қилиб, клубларнинг мухлис тўплаш борасидаги натижалари ҳақида маълумот бергандик.
Бугун эса Суперлига ўйинларидаги сўнгги уч йиллик ташрифни ўзаро таққосладик. Афсуски, статистика Ўзбекистон чемпионатига мухлисларнинг қизиқиши ушбу мавсумдан яна пасая бошлаганлигини кўрсатмоқда.
Жумладан, 2017 йилги мавсум якунларига кўра, Олий лиганинг ҳар бир учрашувига ўртача 4087 нафар томошабин тўғри келган бўлса, 2018 йилги Суперлига баҳсларига эса ўртача 6891 нафар мухлис ташриф буюрган. 2019 йилги Суперлигада бу рақам 5631 нафарни ташкил қилди. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, мухлислар ташрифи 19 %га камайганлигини билдиради.
Олдинги мавсумда томошабинлар ташрифи борасида пешқадам бўлган «Навбаҳор»нинг Намангандаги ўйинларига ўртача 15 444 мухлис келган бўлса, бу йил бу сон 11 233 нафарга камайган.
Ўтган мавсумда ўртача энг кам ташриф – 4264 нафар томошабин «Локомотив» уй ўйинларига тўғри келган бўлса, бу йил ўртача энг кам томошабин – 2254 нафар мухлис ОКМК ўйинларига тўғри келган.
Томошабинлар ташрифи. Сўнгги уч мавсумдаги ҳолат:
2019 йилги ҳолат: (ҳар ўйинда ўртача 5 631 томошабин)
1. НАВБАҲОР - 11.233 томошабин
2. ПАХТАКОР - 8.048
3. НАСАФ - 7.499
4. АНДИЖОН - 7.414
5. БУХОРО - 7.156
6. ДИНАМО - 6.883














