Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар бошпанасизларни қўллаб-қувватлаб тунни кўчада ўтказишди

Фото: Alamy
8 декабрга ўтар кечаси бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар The World's Big Sleep Out тадбири доирасида тунни кўчада ўтказишди.
Улар ўз олдиларига шу тариқа бошпанасизларга ёрдам учун маблағ йиғишни мақсад қилишган. Бу ҳақда “Би-би-си” телеканали хабар берди.
Тадбир ташкилотчиларининг баҳолашича, акцияда 50 мингга яқин одам иштирок этиши керак эди. Британияда Лондон, Эдинбург ва Кардиффда одамлар тунни кўчада ўтказишган. Шунингдек, бундай тадбирларни Нью-Йорк (АҚШ), Брисбен (Австралия), Дублин (Ирландия) ва бошқа шаҳарларда ўтказиш режалаштирилганди.
Фаоллар тадбир орқали бошпанасизлар учун 38 млн фунт стерлингга (50 млн доллар) яқин маблағ йиғишни мақсад қилишган.


World's Big Sleep Out акцияси асосчиси Жош Литтлжон ҳисобланади. Ташкилот сайтида таъкидланишича, акциядан мақсад нафақат маблағ йиғиш, балки сиёсий етакчиларнинг бошпанасизлар ва қочқинлар муаммосига эътиборини жалб қилишдан иборат.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 08:08
-
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди
Жаҳон | 07:52
-
Хивада анъанавий "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 07:41
-
Бундестаг доимий киберҳужумлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 07:36
Мавзуга оид

08:10 / 17.07.2025
Россия ҳукумати хорижликларнинг акцияларни қайтариб сотиб олишига тақиқни маъқуллади

13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

10:29 / 06.02.2025